«алишер навоий» тегли мақолалар


Президент Навоий вилоятида 2025 йилни «Алишер Навоий йили» деб эълон қилишни таклиф қилди
1 ноябрь 2024, 12:06

Президент Навоий вилоятида 2025 йилни «Алишер Навоий йили» деб эълон қилишни таклиф қилди

Шавкат Мирзиёев 2025 йилни Навоий вилоятида «Алишер Навоий йили» деб эълон қилишни таклиф қилди. Бу йил доирасида «Ҳазрат Навоийни англаш — ўзлигимизни англаш» мавзусида президент совғаси учун танлов ташкил этилади. Қуриладиган Янги Ўзбекистон боғида Алишер Навоийга бағишлаб мемориал музей очилади.

Венгриянинг Лакителек шаҳрида Алишер Навоий бюсти ўрнатилди
15 октябр 2024, 09:56

Венгриянинг Лакителек шаҳрида Алишер Навоий бюсти ўрнатилди

Венгриянинг Лакителек шаҳрида Алишер Навоий бюсти очилди. У венгриялик ҳайкалтарош Дёрджи Лантос томонидан тайёрланган.

«Алишер Навоий» метро бекати қандай бунёд этилган?
10 февраль 2024, 12:46

«Алишер Навоий» метро бекати қандай бунёд этилган?

Ҳар йили 9 февралда давлат арбоби, шоир ва мутафаккир Алишер Навоийнинг таваллуд куни нишонланади. Ўзбекистонда унинг шарафига ҳайкаллар ўрнатилган, номи кўчаларга ва Тошкент метросидаги бекатлардан бирига қўйилган. «Газета.uz» ушбу бекат қурилиши тарихини унинг меъмори тилидан ҳикоя қилади.

Афғонистон Мозори Шарифда вайрон бўлган Навоий ёдгорлигини тиклаш чораларини кўради — Ўзбекистон ТИВ
16 февраль 2023, 14:29

Афғонистон Мозори Шарифда вайрон бўлган Навоий ёдгорлигини тиклаш чораларини кўради — Ўзбекистон ТИВ

Ўзбекистон ТИВ Афғонистонда Алишер Навоий ёдгорликлари вайрон қилинганига муносабат билдирди. Афғонистон томони билан боғланган вазирлик бу вандализм «номаълум шахсларнинг ўзбошимчалик ва ўйламасдан қилган ҳаракати» эканини билдириб, ёдгорликларни тиклаш чоралари кўрилишини маълум қилди.

Эрондаги масжид деворида Мирзо Улуғбек ва Алишер Навоий ёзиб қолдирган битиклар топилди
14 апрель 2022, 13:13

Эрондаги масжид деворида Мирзо Улуғбек ва Алишер Навоий ёзиб қолдирган битиклар топилди

Амир Темурнинг ўғли Шоҳрух Мирзо Эроннинг Тойинобод шаҳрида қурдирган масжид деворида Мирзо Улуғбек ва Алишер Навоий ёзиб қолдирган битиклар аниқланди. Айни пайтда битикларни илмий жиҳатдан ўрганишга доир ишлар олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Ҳиротдаги Алишер Навоий мақбарасида саккиз бурчакли масжид барпо этади
1 июнь 2021, 11:59

Ўзбекистон Ҳиротдаги Алишер Навоий мақбарасида саккиз бурчакли масжид барпо этади

Ўзбекистон томонидан Афғонистоннинг Ҳирот шаҳридаги Алишер Навоий мақбараси мажмуасида саккиз бурчакли масжиди қурилади. Кириш пештоғидан ҳовли қисмининг чап ва ўнг томонида ёпиқ услубда айвонлар барпо этилади. Мақбаранинг ташқи кўринишига безак берилиб, кириш ва қолган йўлакларида шоирнинг ҳикматли сузлари битилган китоб кўринишидаги белгилар қўйилади.

Алишер Навоий халқаро жамоат фонди ташкил этилди
5 февраль 2021, 11:05

Алишер Навоий халқаро жамоат фонди ташкил этилди

Президент қарори билан Алишер Навоий номидаги халқаро жамоат фонди ташкил этилди. Жамғарма Алишер Навоий ҳаёти, ғоялари ва илмий-адабий меросини ўрганиш ва тарғиб қилиш каби ишлар билан шуғулланади.

Ўзбекистон Алишер Навоий мақбарасининг қайта таъмирланишида кўмаклашади
23 декабрь 2020, 14:43

Ўзбекистон Алишер Навоий мақбарасининг қайта таъмирланишида кўмаклашади

Ҳиротда жойлашган Алишер Навоий мақбарасининг қайта таъмирланиши ва ободонлаштирилишида Ўзбекистон Афғонистонга ёрдам беради.

Таълим муассасаларида Навоий асарларини узлуксиз ўрганиш жорий этилади
20 октябр 2020, 09:54

Таълим муассасаларида Навоий асарларини узлуксиз ўрганиш жорий этилади

2021 йилда Ўзбекистонда Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги кенг нишонланади. Барча таълим муассасаларида шоир асарларини узлуксиз ўрганишни жорий этиш режалаштирилган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг